Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Хусусий мулк-дахлсиз, тадбиркорлик фаолияти давлат муҳофазасида” мавзуида анжуман ташкил этилди.
“Нима учун Конституцияни ўрганиш керак?” деган саволга Юртбошимиз “Минг афсуски бу сир эмас – кўпчилигимиз Конституциянинг маъно ва мазмунини яхши билмаймиз, уни синчиклаб ўрганмаймиз. Ваҳоланки, агар Конституциямизнинг моҳиятига кириб борсак, мағзини чақсак, бугун олдимизда турган кўпгина саволларга, муҳим муаммоларни ечишида жавоб топишимиз мумкин” деб жавоб берган эдилар.
Муҳтарам Президентимиз таъбирлари билан айтганда, – “Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир”.
Маълумки, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида инсонийлик, меҳр-мурувват, бағрикенглик каби ижобий хислатлар жой олгани ҳеч кимга сир эмас.