Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Чортоқ туман давлат нотариал идораси котиби (0,5 ставка).

2. Наманган шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси котиби (0,5 ставка), (Бола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига).

3. Наманган шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси котиби (0,5 ставка), (Бола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига).

4. Поп туман 2-сон давлат нотариал идораси котиби (0,5 ставка), (Бола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига).

5. Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (0,5 ставка).

6. Наманган шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (0,5 ставка).

_______________________________________________________________________

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий ёки ўрта-махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

_______________________________________________________________________

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1. Сўровнома;

2. Таржимаи ҳол;

3. Номзоднинг паспорт нусхаси;

4. Диплом ёки дипломдан кўчирма (нусҳаси олиниб, асли қайтарилади), чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

5. Ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

6. Яшаш жойидан маълумотнома

7. Солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

8. Фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

9. 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

10. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

11. Иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

12. 3х4 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат;

13. Т-2 шаклдаги сўровнома

14. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2018 ЙИЛ 31 АВГУСТГАЧА НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

Телефон: (0369)227-03-76