Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”


Мустақил Ўзбекистонимиз кун сайин обрў-эътибори ортиб, жаҳон уни Марказий Осиёнинг тинчликсевар, миллий иқтисодий тараққиёт йўлидан бораётган, келажаги буюк давлат сифатида тан олди. Бугун, мамлакатимизнинг ҳар бир худудида байрам шукуҳи кезмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 29 август куни Наманган вилоят адлия бошқармасида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарини тайинланиши ҳақидаги буйруғини эълон қилиниши билан очиб берилди. Шундан сўнг Ўзбекистон биринчи Президентининг 1991 йилда Ўзбекистон Мустақиллигини эълон қилиниши билан боғлиқ видеолавҳа намойиш этилди. Тадбирнинг биринчи қисмида янграган Республикамиз мадҳияси қалбларга ғурур бағишлади. Фаҳрийлар ва тадбир меҳмонлари ўз сўзларида тариҳ зарварақларидан мисоллар ҳамда байрам табригларини изҳор этишди.


Байрамнинг кейинги қисмида, Наманган юридик коллежининг бир қатор ташкилий ходимларини тайинланиши, интизомий жазоларни муддатдан олдин олиб ташланиши, ташкилотларнинг юридик ходимларини мартаба-даражалар билан тақдирлаш, вазирлик ва бошқарманинг Фаҳрий ёрлиқлари топширилиши, бир қатор ходимларнинг меҳнат фаолиятида наъмунали кўрсаткичлари учун пул мукофотлари билан тақдирланиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбир сўнгида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ҳар бир ходимига алоҳида моддий техника ашёларини топшириши тадбир иштирокчиларига завқ бағишлади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.