Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Чуст туманида “Ҳуқуқий ахборот куни” номи остида ташкил этилган оммавий-ҳуқуқий “Адлия сайли”да вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида


Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак” деган принципни амалда қарор топтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоятнинг энг олис, чекка ҳудудларидаги аҳолини ишончли ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, халқ билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 9 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида Республика ишчи гуруҳи ва вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан “Ҳуқуқий ахборот куни” номи остида оммавий-ҳуқуқий “Адлия сайли” ташкил этилди.


Сайлда вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлимлари, вилоятда фаолият кўрсатувчи давлат нотариал идоралари, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вилоят ички шлар бошқармаси ва туман ички ишлар бўлими, ҳарбий қисмлар, туман ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари, бандлик бош бошқармаси ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тиббиёт муассасалари шифокорлари, тижорат банклари, Ёшлар иттифоқи вилоят ва туман кенгаши, бошқа мутасадди ташкилотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, туманда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжалиги вакиллари ўз фаолиятлари билан иштирок этдилар.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ва давлат нотариал идоралари томонидан ташкил этилган алоҳида ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бурчагида мерос, уй-жой олди-сотди шартномаси, гаров ва кафиллик шартномалари, бошқа нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш ҳамда уларни амалга оширишда тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисида 400 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси ва туман адлия бўлимлари ходимлари томонидан 300 дан ортиқ фуқароларга турли мавзуларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бошқарма ва туман адлия бўлимининг иш юритувига қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Тизим ходимлари томонидан кўргазмали тарғибот материалларидан самарали фойдаланилиб, сайлга ташриф буюрган фуқароларга жами
30 турдаги 400 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилиши таъминланди.

Таъкидлаш жоизки, сайлга Чуст тумани ва унга қўшни бўлган ҳудудлардан жами 5 мингдан ортиқ фуқаролар ташриф буюрдилар.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими