Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Юридик кадрларни тайёрлашнинг янги босқичи.


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги тизимида мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида биттадан, яъни жами 14 та юридик коллежлар ташкил этилди ҳамда мазкур таълим муассасаларининг директорлари этиб Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари тайинланди.


Шунга кўра, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Наманган юридик коллежида 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан билимлар куни тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ва вилоят иқтисодий суди раислари, вилоят прокуратураси вакили, бошқарма фаҳрийлар кенгаши раиси, адвокатлар палатаси вилоят худудий бошқармаси раиси ҳамда вилоят ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиқлари иштирок этишди.

Тадбирда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Наманган вилояти юридик коллежи директори Х.Сабиров янги ўқув йили бошланишини очиб бериб, ўз сўзида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали кириш ҳуқуқига эга бўлганликлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.


Тадбир давомида таклиф қилинган меҳмонлар бирма бир сўзга чиқишиб, келажак авлодга самимий тилакларини билдириб ўтишди.

Шунингдек, тадбир давомида коллежнинг иқтидорли талабалари инглиз ва рус тилларида чиқишлар намойиш этишди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи ва юридик коллеж директори ўқув жараёнини кўздан кечирди ҳамда ўқитувчи талабаларга таълим тарбия борасида тавсиялар берди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими