Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифамиз.


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида давлат органларининг ўрни ўзгача. Шу сабабли, аҳолимизнинг бу борадаги ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тарғибот тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг август ойи давомида Норин туман адлия бўлими ходимлари томонидан туманидаги Учтепа МФЙда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасида Тошкент давлат юридик университети проффессор ўқитувчиси Ф.Мухитдинова ва республика “Маънавият ва тарғибот” маркази вакиллари билан ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

Шунингдек, август ойида Учқўрғон тумани адлия бўлими томонидан туман прокуратураси, таман давлат солиқ инспекцияси, ФИБ ва иқтисодий Учқўрғон туманлараро судлари, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими вакиллари билан ҳамкорликда Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 13 июнда тасдиқланган “манзилли ва предметли” ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш дастури асосида тумандаги 1, 14, 21-сонли мактабгача таълим муассасаларида, 42, 43-сонли умумий ўрта таълим мактабларида, Исломобод МФЙда, ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари тизимидаги ушбу туманда жойлашган 9201-I-сонли ҳарбий қисм 1-чегара постида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширилди. 

Бундан ташқари, Чортоқ туман адлия бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги мажлислар залида, Поп туман адлия бўлими томонидан тумандаги барча тиббиёт раҳбар ходимлари иштирокида туман ҳокимлигида, туман давлат солиқ инспекциясида, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмаларида туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, жиноят ишлари буйича туман суди, туман прокуратураси, туман давлат солиқ инспекцияси, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати, Ўзбекистон либерал демократик партияси туман Кенгаши ва давлат хизматлари агентлиги билан ҳамкорликда "Коррупция жамият кушандаси" ,“Биз коррупцияга қаршимиз” мавзуларида давра суҳбати ва семинарлар ўтказилди.

Тадбирлар сўнггида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзуларида ҳамда оҳирги қабул қилинган қонун ҳужжатлари юзасидан видеороликлар намойиш этилди, иштирокчиларга мавзуларга оид тарқатма материаллар тарқатилди.

Бу каби тарғибот тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими