Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ҳамкорликнинг янги босқичи.


Ҳозирги глобаллашув жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш, шунингдек фуқароларни ишончли ҳуқуқий ахборот ва ҳуқуқий мазмундаги тарғибот материаллари билан таъминлаш долзарб аҳамият касб этади.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение ва радионинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, фуқароларга ҳуқуқий мазмундаги ахборотларни тезкор ва сифатли тарзда етказиб бериш мақсадида жорий йилнинг 8 сентябрь куни вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Наманган вилоят телерадиокомпанияси ва Наманган вилоят адлия бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтган Меморандум имзолаш маросимида Наманган вилоят телерадиокомпанияси директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси М.Мақсудов ва вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров сўзга чиқиб, мазкур Меморандумнинг имзоланиши бу йўналишдаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришини таъкидлаб ўтдилар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.