Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

01
Сифат ва самарадорлик йўлида

Адлия вазирлигида давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди.

30
Биз гиёҳвандликка қаршимиз

Учқўрғон туманида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни (эрта никоҳ, оилавий низолар кабилар) олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, хотин-қизлар ва ёшларни ҳуқуқий саводхонликларини ошириш мақсадида Қўғай ҚФЙда Биз гиёҳвандликка қаршимиз шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

24
ШАРТНОМА ИНТИЗОМИ - МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ

Адлия вазирлиги томонидан “Шартномавий муносабатларнинг хуқуқий асоси” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда эркин бозор иқтисодининг негизини ташкил этадиган тарафлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокамалар марказидан ўрин олди.

18
НОМАНЗУР МАНЗАРАЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2015 йил 7 майда тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши мажлисида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни, хусусан эрта никоҳ, оилавий низолар олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Наманган вилоятининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди.

17
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ҳамда учинчи сектор ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

15
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 6 июндан 12 июнгача бўлган маълумотни эълон қилади

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/16-сонли «Банклар томонидан векселлар билан операцияларни амалга ошириш қоидалари, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

15
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни ривожлантириш - ривожланган фуқаролик жамияти шакллнишининг фундаментал асоси

Жамиятнинг демократик ривожланиш даражаси нафақат инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг устунлигини расмий жиҳатдан тан олиш, балки уларни таъминлашга қаратилган, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришларига йўл қўйиб, самарали таъсир этувчи давлат ва жамият механизмларини яратиш билан аниқланади.

12
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жамият тараққиёти гарови

Семинарда таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2014 йил 14 май куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу қонунга кўра ҳуқуқбузарлик бу содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш эканлиги