Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Сайёр суд мажлиси


Маълумки Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ва моддий-техника ресурслари етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларни бажармаслик хавфи бўлган фермер хўжаликларига нисбатан таъсир чораларини кўриш бўйича вақтинчалик тартиб” тасдиқланди. 1.jpg

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги қарорига кўра фермер хўжалиги томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган моддий-техника ресурсларидан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, хўжалик хизмат кўрсатиш ташкилотига мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ва кредит ресурслари қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланди.

Ушбу ўзгартириш амалиётга тадбиқ этилиб, Учқўрғон туманидаги “Қайқи ҳамкорлик самараси”, “Якка тут саркарда” ва Тўрақўрғон туманидаги “Жавоҳир Абдурауф” фермер хўжаликлари томонидан ердан ва етказиб берилган моддий техника ресуслардан оқилона фойдаланмаганлик, ноқонуний экинлар экилганлик ҳолатлари бўйича жарималар ундириш ва ушбу фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларини бекор қилиш бўйича сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари А.Усманов, Олий хўжалик суди раиси К.Комилов, вилоят прокурори Б.Умаров, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев, вилоят хўжалик суди раиси С.Рахманов, халқ депутатлари фаоллари ҳамда туман фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан “Қайқи ҳамкорлик самараси” фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинди ҳамда имтиёзли кредитдан бўлган 15 080 205 сўм, шундан асосий қарздорлик 14 890 000 сўм, мақсадли фойдаланилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоиз миқдордаги жарима 174 500 сўм, кредитнинг мақсадли фойданилмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида, яъни йиллик 9 фоиз миқдорида 15 705 сўм, минерал ўғитдан бўлган қарздорлик 1 945 678 сўм, шундан мақсадли фойдаланилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоиз миқдордаги жарима суммаси 14 950 сўм, нефть маҳсулотларидан бўлган қарздорлик 3 871 829 сўм, шундан мақсадли фойдаланилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоиз миқдордаги жарима суммаси 102 288 сўм, биржа котировкаларининг ўртача нархи ўртасидаги ижобий фарқ 217 141 сўм пул маблағларини ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.

“Якка тут саркарда” фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинди ҳамда имтиёзли кредитдан бўлган 35 702 000 сўм, минерал ўғитдан бўлган 6 053 565 сўм, нефть маҳсулотларидан бўлган 1 455 800 сўм пул маблағларини ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.

Тўрақўрғон туманидаги “Жавохир Абдурауф” фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинди ҳамда имтиёзли кредитдан бўлган 25 641 408 сўм, шундан асосий қарз 24 883 000 сўм, мақсадли фойдаланилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоиз миқдордаги жарима суммаси 691 200 сўм, кредитнинг мақсадли фойданилмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида, яъни йиллик 9 фоиз миқдорида 62 208 сўм, нефть маҳсулотларидан бўлган қарздорлик 4 005 011 сўм, шундан мақсадли фойдаланилмаган маҳсулот қиймати қийматининг 25 фоиз миқдордаги жарима суммаси 342 046 сўм, биржа котировкаларининг ўртача нархи ўртасидаги ижобий фарқ 726 133 сўм пул маблағларини ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.

1.jpgУчқўрғон туманидаги “Якка тут саркарда” фермер хўжалиги, Тўрақўрғон туманидаги “Жавохир Абдурауф” фермер хўжаликлари билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер ижара шартномаси шартларини бажармай, агротехник тадбирларни муддатида амалга оширмаганлиги, ерлардан мақсадли фойдаланмаганлиги, режасиз ноқонуний экинлар экканлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 1761-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича иш қўзғатилиб алоҳида иш юритувга олинди.

Хулоса қилиб айтганда, кўрилаётган чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан фермер хўжаликларига яратиб берилаётган шарт-шароитларни кенг тарғиб қилиш, имкониятдан фойдаланмаган тақдирда уларга нисбатан жавобгарлик чоралари муқаррар эканлигини яна бир бор кўрсатиб ўтишдан иборат.

Ушбу сайёр суд мажлисидан фермер хўжаликлари тегишли хулоса чиқариб, ердан белгиланган мақсадда фойдаланиб, ноқонуний экинлар экмаслик, агротехник тадбирларни сифатли, муддатида бажариш лозимлигини англаб етдилар.