Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Янги қонуннинг ННТлар фаолиятидаги аҳамияти


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 25 апрелдаги 405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди.1.jpg

Семинарда вилоятда фаолият олиб бораётган нодавлат-нотижорат ва диний ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий қисмига айланган. Ушбу ўзгаришлар – амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим омилларидан биридир.

Кейинги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва давлат органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор Қонунлар, Фармон ва қарорлар қабул қилинди ва давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияда белгилаб қўйилган ва бу фаолият “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонунлар билан тартибга солинган. Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Улар қаторида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунларни таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Ушбу Қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳамда ижтимоий ҳаётга тадбиқ этиб борилиши ўз навбатида соҳа фаолиятига оид айрим муаммоларимизни тартибга солинишига хизмат қилиши бошқарма ходимлари томонидан алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Қонун асосида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги ҳамда “Жамоат фондлари тўғрисида”ги қонунларга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янада аниқ белгилаб берилди.

1.jpgЖумладан, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга асосан эндиликда мазкур қонун нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан уларнинг юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, юридик шахслар бўлмаган алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартибини белгилаб берди. Шунингдек, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар давлат тилида тақдим қилиниши белгиланди. Маълумки, олдинги тартиб бўйича Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза ҳамда барча зарур ҳужжатлар ўзбек ва рус тилларида топширилиши белгиланган эди.

Семинар давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг бу соҳада фаоллигини янада ошиши учун ҳамжиҳатлик билан фаолият олиб боришюзасидан келишиб олинди. Шунингдек, иштирокчилар соҳа юзасидан фикр алмашиб, ўзларни қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.