Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий ҳимоя ва имкониятлар


1.jpgНаманган вилоят адлия бошқармасида “Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва текширишларни ўтказиш тартибини бузганлиги учун жавобгарлик масаласи” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ш.Саидов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев, адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Дадажонов ҳамда вилоятдаги барча назорат қилувчи органлар, “Ягона дарча” марказлари директорлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Семинарда Адлия вазирлигининг янги лойиҳаси – “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли” жорий этилиши билан боғлиқ тартиб-таомиллар қатнашчилар эътиборига тақдим этилди. Мазкур онлайн тизими ёрдамида тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш, яъни, эндиликда ўтказилаётган ҳар бир текширишни Адлия вазирлиги томонидан бевосита назорат қилиб бориш ва қонунийликни таъминлаш имконияти яратилганлиги таъкидланди.

1.jpgМуҳтарам Президентимиз ўтган йилнинг якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида ҳамда янги таркибдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисларида хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш масаласига яна бир бор алоҳида тўхталиб, “Бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш устувор вазифа эканлигини” қайд этиб ўтдилар.

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 ноябрда “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги Низомга асосан Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартиби жорий этилди. Ушбу Низомга 2014 йил 26 декабрда Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилиши тўғрисида ўзгартириш киритилди.

Шу билан бир қаторда асосий эътибор ушбу янги тизимдан фойдаланиш тартиби ва имкониятларига қаратилди.

Жумладан, Адлия вазирлиги томонидан текшириш жараёни бўйича тўлиқ назорат ва ноқонуний текширишга йўл қўйган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланади.

1.jpgНазорат қилувчи органлар шуни унутмаслиги керакки, китобни тўлдирмаслик ёки уни тўлдиришдан бош тортиш текширишлар тартибини бузиш ҳисобланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа ортиқча вақтни тежайди, қоғоз ва бошқа ҳаражатлар сарфини камайтирилди.

Биргина адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишларда ўтган давр мобойнида Наманган вилоятида назорат қилувчи органлар томонидан 2 нафар тадбиркорнинг фаолияти ноқонуний текширилгани ҳамда 50 та ҳолатда текширишлар ўтказиш тартиблари бузилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича 4 нафар мансабдор шахслар МЖтКга киритилган янги моддалар бўйича жавобгарликка тортилди.

1.jpgХусусан, рухсатсиз текшириш ва текширишнинг белгиланган тартибини бузганлиги учун 4 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, уларни 2 нафари вилоят “Сувназорат” инспекцияси, 1 нафари Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси, 1 нафари Наманган вилоят Давлат мулкини ижарага бериш маркази ходимларини ташкил этади.

Эндиликда, назорат қилувчи органларнинг текшириш ваколатига эга шахслари бу масалага, керак бўлса текширишлар тартибига жиддий эътибор қаратишлари лозим бўлади.

Семинар якунида барча назорат қилувчи орган ходимларидан текширишлар ўтказиш тартибларига қатъий риоя этишлари ушбу масалаларда ҳар қандай ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатишга адлия органлари тайёр эканлиги таъкиднанди.