Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Ягона дарча” тамойили


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан“Ягона дарча” марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш ва марказларни коммуникация хизматлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасининг 2-бандига мувофиқ ҳудудларда ташкил этилаётган амалий ўқув-машғулоти бўлиб ўтди. 1.jpg

Ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бош маслаҳатчиси К.Холиқов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси маъсул ходими Х.Бобохонов, вилоят “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бош мутахассислари ҳамда шаҳар ва туман “Ягона дарча” марказлари раҳбарлари иштирок этишди.

2015 йил 28 сентябрда давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик субъектларига” “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан “Ягона дарча” марказларининг асосий вазирлари этиб:

- “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;

- Тадбиркорлик субъектларига руйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;

- Тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик ғов-тусиқларга йўл қўймасдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;

- Аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тадбири ва муддатлари тўғрисида бепул консультация бериш белгиланади.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъетларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, қонунчиликда белгиланган тартибни қийинлаштиришнинг ҳар хил усулларидан, жумладан рўйхатдан ўтиш ва лицензия бериш тартиб-таомилларини, шунингдек хусусий тадбиркорлик фаолиятига қаршилик қиладиган бошқа бюрократик тусиқлардан фойдаланишга қатъиян йўл қўймаслиги белгиланади.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ушбу талабни сўзсиз бажарилишини назорати юклатилди.

Бундан ташқари, мазкур қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматларини кўрсатиш масалаларига доир 20 дан ортиқ давра суҳбатлари, учрашувлар, семинарлар ўтказилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда бевосита соҳа фаолияти билан боғлиқ масалалар, ўз ечимини топа олмаётган муаммолар ҳал этилди. Ўқув-машғулоти сўнгида мутахассисга амалиётда учраётган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилиб, савол-жавоб ҳамда фикр-мулоҳазалар орқали фикр алмашилди.