Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ярим йиллик фаолият таҳлили


1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири М.Икрамов раислигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2016 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизим олдидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида бир қатор эътиборга лойиқ тадбирлар амалга оширилди.

1.jpg
Жумладан, ҳисобот даврида 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 12 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди. 1.568 тақонун ҳужжати лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 166 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича вазирлик ва идораларга 3.788 та тақдимномалар киритилиб, уларнинг 828 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди, 753 нафар шахсларнинг маъмурий, 10 нафар шахсларнинг эса, жиноий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 2.943 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 149 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

1.jpg

Судларга киритилган 41 млрд. сўмдан ортиқдаъво аризалари қаноатлантирилди. 1.228 та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, уларда 3.128 та иш ўринлари яратилди.

Нотариал ҳаракатлар бўйича 182 млрд. 106 млн. сўм давлат божи ва 6 млрд. 836 млн. сўм герб йиғими, ФҲДЁ органлари томонидан расмийлаштирилган ҳаракатлар бўйича эса, 7 млрд. 274 млн. сўм давлат божи ва 10 млрд. 204 млн. сўм герб йиғими ундирилди.

1.jpg
Мажлисда фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳолда, баъзи йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги кескин танқид қилинди.

Хусусан, ижро интизоми, мурожаатларни кўриб чиқишдаги камчиликлар аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди. Улар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик алоҳида таъкидланди. Бунда ҳар бир тармоқ раҳбарлари ва масъул ходимларнинг фаоллигини ошириш, масъулиятини кучайтириш зарурлигига урғу берилди.

Муҳокама этилган барча масалалар бўйича йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинди.