Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Мустақиллик йилларида оила институти


Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда оила институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир оилага алоҳида ғамхўрлик, болаларни жисмоний ва маънавий етуклигини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон энг илғор мамлакатлар қаторидан жой эгаллаётгани фикримиз исботидир. 1.jpg

Шу муносабат билан, Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими ташаббуси билан “Мутақиллик йилларида Ўзбекистон оила институти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг вилоят бўлими вакили ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят Кенгаши раиси шунингдек, ёш оила қурувчи йигит-қизлар иштирок этдилар.

2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши, ўз навбатида оилаларни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни янада такомиллаштиришни, соғлом ва етук оилаларни буёдга келтиришда барча бирдек масъул эканлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бир қаторда ёш оила қурчилар учун истиқлолга тенгдош, елкадош бўлган оилалар ва уларнинг аъзолари нақадар бахтиёр эканлигини, 1991 йилга қадар оилавий муносабатлар ва соғлом турмуш тарзи масалаларига бир ёқлама, кўр-кўрона кўз билан қаралганлиги, эндиликда эса давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ташкилотчилар томонидан фахр билан тилга олинди.

Шу билан бир қаторда ёшларни касб-корга йўналтириш, алоҳида уй-жой билан таъминлаш, уларни ҳар тамонлома қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқи ва манфаатлари қонун билан муҳофаза этиб бориш давлатимиз олдидаги муҳим вазифа эканлиги тушунтирилди.

1.jpgАна шундай юксак эътиборни қадрламоқ, тинчликни асрамоқ, бугунги кунимизнинг қиммати, қадрини улуғламоқ эса шу юртнинг ҳар бир ўғил-қизи, ҳар бир фуқароси, ҳар бир оила учун ҳам қарз, ҳам фарздир, дея қайта-қайта таъкидланди. Шундай экан, улкан чинор ҳам ниҳолдан унгани каби кўкси қалқон, жонини нисор этишга ҳозир бўлган намунали оилалар ҳам шу жамиятда улғайишади, камол топишади. Зеро, атрофимиздаги бўлаётган воқеалар, дунёнинг қай бурчидаги очлигу-яланғочлик, қўпорувчилик, бошпанасизлик, турли таҳдидлару маънавий бузғунчиликлар, шунингдек, табиат инжиқликлари, тўфону-зилзилалар, ёнғину сувсизликларнинг бари-бари хушёрликка ундагани каби, бизнинг бугунги осойишта ҳаётимиз, бахтиёр турмушимиз шукроналикка ундаши лозимлиги таъкидланди. Давра суҳбати сўнгида ёш оила қурувчиларга “Оила даврасида” газетаси тақдим этилди.