Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Имтиёз ва қулайлик


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳар ёшлар марказида “Сўнги йилларда тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар бериш бўйича қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.1.jpg

Унда, вилоят хўжалик суди, вилоят божхона, солиқ бошқармаси маъсул ходими, адлия бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ва ҳорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими маъсул ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

Истиқлол йилларида, миллий қонунчилик шаклланди. Ўтган йиллар мобайнида қонун нормаларини яратиш борасида, қонунчилик техникаси борасида ўзига хос методология яратилди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Зеро, юртимизда давлат деб аталмиш ижтимоий-сиёсий тузилма ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади. Шу маънода хусусий мулкдорлар, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Шунингдек, Президентимиз И.Каримов халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2013 йил 2 апрелда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида “Тадбиркорлик йўлига тўсиқ қўйиш, унга қарши чиқиш бу – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига қарши чиқиш, деб баҳоланиши керак. Буни қайси лавозимда ўтирганидан қатъи назар, барча мансабдор ва масъул раҳбарлар қулоғига қуйиб олиши шарт” деганди.

Анжуманда таъкидлаганидек, ўтган йиллар давомида юртимизда ушбу соҳага янада кенг имкониятлар яратиш учун кучли норматив ҳуқуқий база яратилди. Бу борада “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Хусусий корхона тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва бошқа кўплаб қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк,1.jpg кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини келтириб ўтиш мумкин. Юқоридаги норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш, уларга имтиёзлар бериш, тадбиркор фаолиятига асоссиз аралашиш ва бизнесни юритишда вужудга келадиган масалалар ечимлари ёрқин ифодалаб берилди. Мазкур норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ва мулкдорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилинди.

Шу билан бирга, бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбатида ушбу масалаларга тўхталиб ўтилди. Суҳбат сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳага масъул бўлган ходимлардан жавоб олдилар.