Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари


1.jpgНаманган вилоятида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси юзасидан“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида бизнес форум ўтказилди.

Тадбир давомида форумнинг ҳамкор ташкилот вакиллари ҳам ўзларининг соҳага тегишли маърузалари билан қатнашдилар. Жумладан, Наманган вилояти адлия бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, Марказий банк Наманган вилояти Бош бошқармаси, Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси, Наманган вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмасининг етакчи мутахасислари қатнашдилар. 1.jpg

Ушбу бизнес форумда ёш тадбиркорлар учун соҳа вакиллари томонидан тушунтиришлар берилди. Жумладан, юртимизда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ва берилаётган имтиёзлар, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилётган ишлар ҳамда назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва текширишларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик масалалари, шунингдек, текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли жорий этилганлиги ундан фойдаланиш тартиби хусусида Адлия бошқармаси масъул ходими атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.

1.jpg“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II Республика ёш тадбиркорлар бизнес форумининг Наманган вилоят босқичи туман ва шаҳарлардан келган 120 нафар ёш тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшлар иштирокида давра суҳбати тарзида ташкил этилиб, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида ҳудудда яратилган имкониятлар, тадбиркорлик соҳасида дуч келаётган муаммолар таҳлилий муҳокама этилди, ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб ишчи гуруҳи аъзолари томонидан форумнинг Республика босқичида қатнашадиган 10 нафар ёш тадбиркорлар саралаб олинди.

1.jpgМазкур давра суҳбатлари кенг жамоатчилик вакиллари ва ҳудудий соҳа мутахассислари, етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда амалга оширилди.

Бизнес форум доирасида иштирокчилар эътиборига вилоят тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг кўргазмалари ҳам намойиш этилди.

Форумни Наманган вилояти телевиденияси, “MY5” теликанали, “Давр” информацион дастури, “Халқ сўзи”, “Наманган ҳақиқати”, “Наманган садоси”, “Камолот” ва “Маҳорат мактаби” газеталари ҳамда kamolot.uz, namyom.uz, kum.uz сайтлари орқали кенг ёритилди.