Yangiliklar
Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантиришдир.
Бугунги кунда ёш авлоднинг таълим тарбияси, уларни янада комил ва билимли, ҳар касбнинг маҳоратли мутахассиси бўлиб етишишлари учун бир қатор қулай шароитлар давлатимиз томонидан яратиб берилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ўз навбатида, ўрта махсус маълумотга эга бўлаётган кадрларни тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, йигит-қизларни маълум бир касбга йўналтириш кўплаб нохуш муаммолар ва вазиятларнинг вужудга келишини олдини олишга имкон яратади.