Yangiliklar
Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан шу мавзуда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, Наманган шаҳар ҳокимлигининг Хотин-қизлар кенгаши, “Нуроний” жамғармасининг Наманган шаҳар бўлинмаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Наманган шаҳар бўлинмаси ходимлари иштирок этдилар.
Мустақиллик шарофати ва Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Наманган вилоят адлия бошқармасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятни оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси масъул ходимлари вилоят адлия бошқармасига ташриф буюриб, тизимда фаолият олиб бораётган ФҲДЁ бўлими мудиралари билан давра сухбатиўтказдилар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоят адлия бошқармасида “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш билан боғлиқ тегишли ишларни амалга ошириш ҳамда ушбу тизимда ишлашга ўргатиш юзасидан ўқув-машғулоти ўтказилди.
Ватанимиз мутақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясиНаманган вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Буюк ва муқаддассан, хур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда оила институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир оилага алоҳида ғамхўрлик, болаларни жисмоний ва маънавий етуклигини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон энг илғор мамлакатлар қаторидан жой эгаллаётгани фикримиз исботидир.
Наманган вилоятида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси юзасидан “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида бизнес форум ўтказилди.