Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот


Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан
2018 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

    Бўлим томонидан 2018 йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан келиб тушган 49 та қарор лойиҳаларининг 28 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 28 та қарор қарор лойиҳалари бўйича хулосалар берилиб, эътирозларсиз розилик имзоси қўйилди ҳамда 21 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя этилмай тақдим этилганлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилди.

     Бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти устидан қатъий ва тизимли назорат ўрнатилишини таъминлаш, бу борада қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўриб борилмоқда.

     Жумладан, ўтказилган ўрганиш ва мониторингларга кўра адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда қабул қилинган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган жами 125 та, шундан туман (шаҳар) ҳокимларининг 74 та қарор ва 46 та фармойишлари, Халқ депутатлари туман кенгашларининг 5 та қарорлари бекор қилинди ҳамда Наманган шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти М.Мирзаев, Тўрақўрғон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Нодиров, Уйчи туман ҳокимлиги бош юрисконсульти О.Отабоев, Чуст туман ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Сотимовларга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган, Янгиқўрғон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Ж.Нишонов лавозимида озод этилган.

    Шунингдек, ҳокимлик ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмалари ходимлари учун маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертирзадан ўтказиш билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этмасликнинг салбий оқибатлари тўғрисида жорий йилнинг
26-27 ноябрь кунлари Адлия вазирлиги ва Наманган вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Наманган вилоят адлия бошқармаси, Тўрақўрғон, ва Уйчи туман ҳокимликларида семинарлар ўтказилди.

      Шунингдек, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, вакант штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриб борилмоқда.

     Жумладан, вилоятда 195 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 184 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 11 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант. Ваҳоланки, 2018 йил 1 январь ҳолатига вакант ридик хизмат ходимлари ўринлари сони 95 та эди.

     Бўлим томонидан вакант юридик хизмат штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.

    Жумладан, юридик хизматдаги вакант штат бирликларини тўлдириш мақсадида Чуст, Наманган, Мингбулоқ, Янгиқўрғон туманларида ташкил этилган “Адлия сайли” тадбири давомида Наманган вилоят бандлик бошқармаси билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

     Бундан ташқари, бўлим томонидан веб-сайт, фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда юридик хизматдаги вакант штат бирликлари бўйича эълон бериш, туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда юриспруденция йўналишини тамомлаб, ишсиз юрган шахсларни хатловдан ўтказиб, вакант штат бирликлари мавжуд бўлган идораларга тавсия қилиш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.

      Жумладан, бўлим томонидан жорий йилнинг 8 май, 6 июль ва
13 ноябрь кунлари вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант иш жойлари юзасида “Наманган ҳақиқати” газетаси, Наманган вилоят телерадиокомпанияси, Наманган вилоят бандлик бош бошқармасига тегишли хатлар киритилди ҳамда бу борадаги эълон бошқарманинг facebookдаги саҳифасига жойлаштирилди. Бу каби ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.

     Бўлим томонидан малака оширмаган юридик хизмат ходимлари ва адвокатларни жорий йилнинг 28 майдан 9 июнь кунига сайёр малака ошириш курсида малакасини ошириш юзасидан тегишли шартномаларни туздирилди ва малакасини ошириш чорасини кўрилди. Жумладан, ушбу сайёр малака ошириш курсида 63 нафар юридик хизмат ходимларининг малакалари оширилди.

     Шунингдек, бўлим томонидан 2019 йилда юристларни малакасини ошириш бўйича “Сайёр малака ошириш” ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказидан шартномалар олиб келинди ҳамда вилоятдаги ташкилотларга ушбу шартномалар тарқатилди.

     Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан сабабсиз равишда аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимлари бўйича 11 та огохнома киритилди.

      Сабабсиз равишда аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтишга жалб қилиш бўйича таъсирчан назорат чораларининг кўрилиши натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида
83 нафар юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган. Натижасига кўра, 73 нафари аттестациядан ўтган, 10 нафари ўтмаган деб топилган.

       Бундан ташқари, 2018 йилда адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалалари бўйича келишиш комиссияси томонидан 202 нафар ходим бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 157 нафар ходим бўйича розилик берилган ҳамда 34 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган, 11 нафар талабгорнинг ҳужжатлари ижросиз қайтарилди. Шунингдек, 23 нафар ходим бўйича лавозимдан озод этиш бўйича келишиш амалга оширилди, 26 та юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда вилоят адлия бошқармасида стажировкани ўтадилар. Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида шу йилнинг ўзида 60 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди.

     Бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши мунтазам ўрганилиб келинмоқда.

     Жумладан, бўлим томонидан ҳозирга қадар 12 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизмат ва маҳаллий норма ижодкорлиги фаолияти ва 2 та бошқа назорат қилувчи органларнинг (Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, Наманган вилоят бандлик бош бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари) юридик хизматлари фаолияти ўрганилди.

     Шунингдек, бўлим томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат фаолияти ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ва норма ижодкорлиги фаолияти доимий равишда мониторинг қилиб келинмоқда.

      Бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда жами 786 та, шундан юридик хизмат соҳасида 453 та, норма ижодкорлиги соҳасида 333 та қонунбузилишлар ҳолатлари аниқланиб, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 36 та тақдимнома, 16 та огоҳнома, 14 та маъмурий таклифлар киритилиб, 30 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 9 тасига хайфсан,
1 тасига ойлик иш ҳақидан жарима, 20 таси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Маъмурий жавобгарликка ториш юзасидан киритилган таклифларга асосан 35 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 12 133 740 сўмлик маъмурий жарима ундирилди, туман (шаҳар) ҳокимларининг жами 100 та ҳужжати, шундан 54 та қарор ва 34 та фармойишлари бекор қилинди.

      Ҳозирги вақтда фуқаролар турли масалалар бўйича бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари мутахассисларга мурожаат этишиб ўзларига керакли ҳуқуқий маслаҳатларни олишмоқда.

      Жумладан, бўлим томонидан ҳозирги даврга қадар юридик хизмат фаолиятига дахлдор 15 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, улардан 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 таси қаноатлантирилган. “Ишонч телефони” орқали 1 та мурожаат келиб тушган, натижаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

      Мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича давлат органларига 3 та тақдимнома, 1 та маъмурий таклиф киритилган бўлиб, унинг натижаси бўйича 2 нафар масъул шахсларга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган, 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
Сардор Азизов