Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сунъий қарздорлик бартараф этилди


Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар, 6-кичик туман, 10-уй, 29-хонадонда яшовчи фуқаро Р.Махсудовнинг табиий газдан юзага келган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, 2015 йил декабрь ойидан 2017 йил 7 август кунига қадар фуқаро Р.Махсудов билан табиий газ бўйича меъёрий тўлов асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилган. 2018 йил 10 декабрь куни “Ўзтрансгаз” АК Наманган вилояти ҳудудий газ таъминот филиали Наманган шаҳар бўлими томонидан Наманган шаҳар адлия бўлимига берилган 3724-сонли аълоқа хатида маълум қилинишича, кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумида марказий иситиш тизимлари ишламаганлиги сабабли аҳоли томонидан овқат пишириш учун мўлжалланган газ плитасидан хонадонларни иситиш мақсадида узлуксиз равишда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланган. Буни натижасида кўплаб аҳоли хонадонларида белгиланган меъёрга нисбатан кўп табиий газ истеъмол қилинган. Шу туфайли, “Ўзтрансгаз” АК Наманган вилояти ҳудудий газ таъминот филиали Наманган шаҳар бўлими томонидан мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларга, шу жумладан фуқаро Р.Махсудовнинг хонадонига 2016 йил 7 июнда огоҳлантириш хати юборилиб, 2016 йил 1 ноябрь кунига қадар замонавий газ ҳисоблагич ўрнатиш лозимлиги, акс ҳолда куз-қиш мавсумида хонадонни иситиш учун белгиланган меъёр даражасида тўлов амалга оширилиши таъкидланган. “Ўзтрансгаз” АК Наманган вилояти ҳудудий газ таъминот филиали Наманган шаҳар бўлими томонидан фуқаро Р.Махсудовнинг хонадони ўрганилганида 1 дона газ плитаси борлиги аниқланган. Шу сабабли, фуқаро Р.Махсудовнинг хонадонига қўшимча миқдорда 194321 сўм тўлов ҳисобланган. Буни натижасида 2018 йил 10 декабрь ҳолатига кўра, фуқаро Р.Махсудовга нисбатан табиий газдан 319360 сўм қарздорлик юзага келган.

Ваҳоланки, “Ўзтрансгаз” АК Наманган вилояти ҳудудий газ таъминот филиали Наманган шаҳар бўлими томонидан фуқаро Р.Махсудовнинг хонадони ўрганилганида фуқаро томонидан куз-қиш мавсумида айнан мазкур газ плитаси орқали ушбу хонадон иситилаётганлиги аниқланмаган ҳамда мазкур хонадон газ плитаси орқали иситилаётганлиги тўғрисида далолатнома ҳам расмийлаштирилмаган. Натижада фуқаро Р.Махсудовга асоссиз равишда куз-қиш мавсуми учун табиий газдан ортиқча тўлов ҳисобланган.

Шу сабабли, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил 9 январь куни “Ўзтрансгаз” АК Наманган вилояти ҳудудий газ таъминот филиали Наманган шаҳар бўлимига фуқаро Р.Махсудов учун асоссиз ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида ТАҚДИМНОМА киритилди.

Натижада 2019 йил 26 январь куни мазкур тақдимномага асосан фуқаро Р.Махсудов учун асоссиз ҳисобланган 319360 сўм табиий газдан қарздорлик ҳисобдан чиқарилди ҳамда қайта ҳисоб-китоб қилиш натижасида фуқаронинг 29838 сўм ҳақдорлиги аниқланди.

Наманган шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси
З.Сиддиқов