Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси муносиб тақдирланди


    Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 январь куни вилоятда фаолият кўрсатувчи ННТларнинг 2018 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2019 йилда бажариладиган устувор вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

   Самарали фаолият юритаётган ННТлар ва "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" Кўкрак нишони олган ННТ раҳбарлари алия бошқармасининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

   Шунингдек, 2019 йилда ННТлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан "Йўл ҳаритаси"га таклифлар олинди ҳамда бошқарма ҳузурида фаол ННТ раҳбарларидан иб

орат жамоатчилик Кенгаши тузилди.

Тадбир маҳаллий телевидение томондан тасвирга олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими.