Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

“Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири юзасидан АХБОРОТ


    Вилоятнинг чекка ҳудудлардаги аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси ва Наманган туман адлия бўлими ташаббуси жорий йилнинг 30 январь куни туман халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Педагогика коллежи, Ёшлар иттифоқи Наманган туман кенгаши,
    “Ёшлар–келажагимиз” жамғармаси ва мактабгача таълим бўлимлари жойлашган бинода “Туман адлия бўлимининг бир иш куни” рукни остида “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ташкил этилди.

     Мазкур тадбирга тумандаги Катта Тошбулоқ, Кичик Тошбулоқ, Дехқонобод ва Муллакудинг МФЙда яшовчи фуқароларга махсус таклифнома тарқатилди.

     Дастлаб тадбирда туман халқ таълими, туман мактабгача таълим бўлими, туман Ички ишлар бўлими, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди масъул ходимлари 4 та Маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари, 34 та умумий ўрта таълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари, 16 та мактабгача таълим муассасалари мудиралари, 24 нафар “Камалак” болалар ташкилоти ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши сардорлари иштирокида вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Абдуллаева томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таввалуд топган куни хотирланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли фармонининг мазмун-моҳиятини ёритишга бағишланган маърузаси тингланди ва мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларига “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси” мазмун-моҳиятини ўз идоралари ходимларига ҳам етказишлари учун мазкур фармон юзасидан тарғибот материаллари жойланган дисклар тарқатилди.

     Шунингдек, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси” доирасида “Камалак” болалар ташкилоти ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг 24 нафар сардорларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи тузилди ҳамда интерактив машғулотлар олиб бориш методикаси бўйича тренинг ўтказилди. Street law (кўча ҳуқуқи-оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг жорий қилиш мақсадида кўнгиллилар гуруҳи ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган ҳуқуқий саводхонликни аниқловчи тезкор тест лойиҳаси ўтказилди. Тест натижаларига кўра энг фаол ва ҳуқуқий билими юқори бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

    Шундан сўнг, туман адлия бўлими, халқ қабулхонаси, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича Наманган туманлараро суди, давлат хизматлари маркази, туман давлат солиқ инспекцияси вакиллари, давлат нотариал идораси нотариуси ва адвокатлар иштирокида сайёр қабул ва бепул ҳуқуқий маслаҳат тадбири ўтказилди.

     Сайёр қабул жараёнида аҳолига ҳуқуқий тушунтириш бериш билан бир қаторда, уларнинг 71 нафари ерга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича, 15 нафари фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича суд, 22 нафари кредит олиш, 13 нафари алимент тўлаш, 6 нафари туғилиш ва никоҳни расмийлаштириш, 53 нафари фуқароларнинг маҳаллий солиқ ва йиғимларни тўлаш тартиби, судланганликнинг тугалланиши, мерос, олий ўқув юртларига киришда бериладиган имтиёз масалалари юзасидан жами 180 дан ортиқ муаммоли саволлар аниқланди.

   Аниқланган муаммоларнинг 53 дан ортиғи ўз ўрнида бартараф этилиб, қолган муаммоли масалаларнинг қонуний ечими бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда муаммоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган идораларга ижро учун юборилди.

    Тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ш.Абдуллаева, туман адлия бўлими бошлиғи Б.Олимов ва давлат хизматлари маркази масъул ходими иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги
ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида
”ги 461-сонли қарори бўйича мурожжаат қилган 41 нафар фуқароларга уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокими қарорлари тантанали тарзда топширилди.

     Тадбир давомида маданият бўлими томонидан “Юрт ободлиги, тараққиёти маҳалладан бошланади” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.

     Шундан сўнг, аввалроқ ўтказилган муаммоларни уйма–уй юриб аниқлаш тадбирида аниқланган шаръий никоҳ асосида яшаётган 3 нафар фуқароларга никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар, санаторияларга йўлланма олиш бўйича мурожаат қилган 2 нафар фуқарога санаторияда дам олиш ва даволаниш учун бепул йўлланмалар ҳам топширилди.

    Шунингдек, сайёр қабул жараёнида туман адлия бўлимига мурожаат қилган 2 нафар фуқаронинг яшаш уйига бориб суюлтирилган газ баллон тапширилди ҳамда яшаш жойига электр етиб бормаганлиги туфайли шикоят қилган 1 нафар фуқаронинг аризасига кўра у яшаётган хонадонгача электр сим ёғочлари ўрнатилди.

    Бундан ташқари, Наманган туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига тегишли тартибда даъво аризаси киритилиб, Суднинг ҳал қилув қарорига асосан 5 нафар фуқароларга тўланмаган иш ҳаққилари ундириб берилди.

   Тадбирга ташриф буюрган фуқароларга адлия бошқармаси ва тизим ходимлари томонидан 150 дан ортиқ буклет ва флаерлар, шунингдек ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” канали, бошқарманинг “Facebook”даги саҳифаси ҳамда “Lex.uz” сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар тўғрисидаги маълумотлар кенг тарғиб қилинди.

    Таъкидлаш жоизки, ҳар бир иштирокчи ташкилот ўзининг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда тадбирга ташриф буюрган фуқароларга керакли ҳуқуқий тушунтириш ва масалаҳтларини бериб бордилар.

    Тадбир сўнгида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси” ҳамда фуқаролар келгусида шу каби тадбирларни доимий равишда ўтказиб туриш кераклиги ҳақида таклифларини инобатга олган ҳолда ваколатли идораларнинг масъул ходимлари ҳар ойда бир маротаба “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбирини ўтказишга келишиб олинди.

    Мурожаатлари ҳал бўлган фуқаролар эса Президентимизга, Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбариятига ҳамда туман адлия бўлимига ўз миннаддорликларини билдирдилар.

      Тадбир маҳаллий телевидение томонидан суратга олиниб, “Ўзбекистон 24” каналига юборилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи масалаҳатчиси
Шаҳзода Абдуллаева

Наманган туман адлия бўлими бошлиғи
Бекмирза Олимов