Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан А Х Б О Р О Т


Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

А Х Б О Р О Т

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–3666-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.

       Хусусан, бўлимга 2018 йил давомида жами 10 та ариза келиб тушган. Ҳисобот даврида жами 8 та аризалар кўриб чиқилиб, ушбу мурожаатлар қаноатлантирилди, мурожаатларнинг 2 таси тегишлилигига кўра бошқа идораларга юборилди.

      Шунингдек, бўлим томонидан 20 та идорада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганиб чиқилиб, 5 972 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

       Аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли идораларга 42 та тақдимнома,69 та огоҳнома, 27 та маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича, 1 та жиноий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилди.

     Жумладан, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши ўрганиб чиқилиб, 2115 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

      Бўлим ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон Қарорининг 9-бандига асосан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда мазкур қарор бажарилиши натижадорлиги бўйича туман (шаҳар)лардаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шунингдек, вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси, Давлат экспертиза бошқармаси, Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш вилоят консалтинг маркази, Қурилиш бош бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлими ва филиаллари, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий инспекцияси, Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътроф этиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят, туман (шаҳар) комиссиялари, вилоят Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда вилоят Синов ва сертификатлаштириш маркази, 111 ва 47-53-сонли тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганиб чиқилди.

     Хусусан, бўлим томонидан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда юқоридаги қарорнинг бажарилиши натижадорлиги бўйича туман (шаҳар)лардаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ўрганиш жараёнида вилоят ҳокимлиги Махсус эксплуатация-монтаж бўлими, Норин туман ҳокимлиги ва бошқа туман (шаҳар)лардаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юқоридаги қарор талабларига риоя этилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича 2018 йил 11 июнда вилоят бандлик бошқармасига маъмурий таклиф киритилиб, вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлими бошлиғи А.Рахимовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
49-моддасига кўра энг кам иш ҳақининг икки баравар миқдорида жарима қўлланилди.

     Шунингдек, Наманган вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси фаолиятини ўрганиш жараёнида мурожаатларни кўриб чиқишда 207 та, бошқарманинг вазифа ва функцияларини бажаришда 5 та, меҳнат қонунчилигига риоя этишда 31 та, йўл белгиларини ўрнатишда 1 та, бошқа ҳолатлар бўйича 9 та, жами 253 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

      Бундан ташқари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси, Давлат экспертиза бошқармаси, Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш вилоят консалтинг маркази, Қурилиш бош бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлими ва филиаллари (жами 42 та идорада ўрганиш ўтказилган) фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганишда 9 235 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлими ва филиаллари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганиш якунларига кўра бошқарма томонидан киритилган тақдимнома мазкур идоралар иштирокида муҳокама қилинди.

     Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий инспекцияси фаолиятини ўрганишда 143 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

     Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътроф этиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят, туман (шаҳар) комиссиялари фаолиятини ўрганишда 6 579 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, тегишли идораларга 58 огоҳнома, 42 тақдимнома ва 17 та маъмурий таклифлар киритилди.

     Наманган вилоят Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасини ўрганишда
309 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мазкур идораларга тақдимномалар киритилди.

     111 ва 47-53-сонли тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини ўрганиш жараёнида 11 827 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мазкур идораларга тақдимномалар киритилди.

    Туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда 399 та идораларни ўрганиш жараёнида жами 103 272 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, тегишли идораларга 623 та огоҳнома, 199 та тақдимнома, 97 та айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Кўрилган чораларга асосан 140 нафар ходим интизомий, 108 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши,
94 та қарорлар бекор қилиниши, 12 млн сўм пул маблағлари қайтарилиши таъминланди.

    Бундан ташқари, иш режага асосан июль ойида деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилиб, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларига қўшимча инвестициялар киритишга доир таклифлар кирилди. Шунингдек, бозор ва савдо комплекслари бўйича Германия ва Тожикистон давлатларининг тажрибаси ўрганиб чиқилиб, натижасига кўра маълумотлар вазирликка тақдим этилди.

    Иш режага асосан июль ойида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини, шунингдек бошқа давлат идора ва ташкилотлари билан бир-бирини такрорловчи функциялар ҳамда ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ва ваколатлари ўрганиб чиқилди. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризация қилиниб, уларнинг рўйхати шакллантирилди. Инвентаризация натижалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқа давлат идора ва ташкилотлари билан бир бирини такрорловчи функциялари ҳамда ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ва ваколатларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти бўйича Япония давлати тажрибаси ўрганиб чиқилди.

      Иш режага асосан Япония, Испания ва Болгария давлат идораларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бўйича хорижий тажриба ўрганиб чиқилиб, натижасига кўра таҳлилий маълумотнома вазирликка тақдим этилди.

    Иш режага кўра маъмурий судлар томонидан кўриладиган ишлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузувчи органлар ваколатлари ҳамда ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганиб чиқилди. Шунингдек, маъмурий ишларни кўриб чиқиш бўйича Япония ва Туркманистон давлатларининг тажрибаси ўрганиб чиқилиб, таклифлар ишлаб чиқилди. Тайёрланган таҳлилий маълумотнома ва таклифлар Адлия вазирлигига юборилди.

   Иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида транспорт-логистика соҳасини тартибга солувчи миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилиб, бу соҳадаги Япония ва Туркманистон давлатларининг илғор тажрибаси ўрганиб чиқилди. Ўрганиш якунларига кўра, транспорт-логистика соҳасидаги миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди, амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотнома тузилди. Тайёрланган таҳлилий маълумотнома ва таклифлар Адлия вазирлигига юборилди.

     Испания, Япония, Болгария давлатларининг меҳнат қонунчилиги ўрганиб чиқилиб, таҳлилий маълумотнома тузилди.

     Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида белгиланган муддатда ахборот бериб борилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш
амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи
Дилмурод Ахмедов.