Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича М А Ъ Л У М О Т


Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича
М А Ъ Л У М О Т

1. Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш соҳасида:
Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан 2018 йил давомида жами 6678 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Хусусан, 2018 йил давомида оммавий ахборот воситалари орқали жами 1166 та, шундан 240 маротаба телевиденияда, 268 маротаба радиода, 227 маротаба газета ва журналларда, 431 маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.
Шунингдек, 2018 йил давомида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан жойларда жами 4 885 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, шундан 2 021 та маъруза, 1 400 та давра суҳбати, 543 та семинар, 5 та конференция ўтказилиб, 916 та ҳолатда
уйма-уй юрган ҳолда аҳолига янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти етказилди.
Оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 1745 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, 1315 та таълим муассасаларида, 1067 та меҳнат жамоаларида ва 758 таси бошқа жойларда ўтказилди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида жами 305 нусхада 9 турдаги ёзма тарғибот (ўқув-қўлланма ва рисолалар) ҳамда 618 та кўргазмали тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида жами 18 882 та нусхада буклет ва флаерлар тарқатилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида 143 380 мингга яқин фуқаролар қамраб олинди.



Шунингдек, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 март куни бошқарманинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси очилган бўлиб, ҳозирда, ушбу саҳифада қонун ҳужжатлардаги ўзгаришлар, мурожаатларнинг қаноатлантириш юзасидан кўрилаётган чоралар, соҳа фаолиятига доир муҳим янгиликларни кенг ёритиб борилмоқда (аъзолари сони 350 та).
Хусусан, бошқарманинг “Facebook” ижтимоий тармоғида 2018 йил давомида жами 100 дан ортиқ турли мавзуларда чиқишлар ёритилиб, шундан 26 маротаба давлат нотариал идоралари томонидан амалга оширилган сайёр нотариал ҳаракатлар ва ҳуқуқий тарғибот ишлари хақидаги маълумотлар,
11 та байрам кунларига бағишланган мақолалар, 8 та сайёр қабулларга бағишланган маълумотлар ҳамда 50 та бошқа турли мавзулардаги ҳуқуқий тарғибот ишлари юзасидан маълумотлар ёритилди.

2. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 7-иловасига асосан, 2018 йил давомида Адлия вазирлигидан бошқармага электрон шаклда келиб тушган жами 2625 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “E-ХАТ” элетрон ҳамкорлик тизими орқали вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотларига юборилган.