Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар


   Мамлакатимизда 2018 йилда нотариат соҳасини ривожлантириш борасида катта ислоҳотлар рўй берди.

   Бунга биргина мисол сифатида шуни эътироф этишимз мумкинки, 2018 йил 25 май куни Президентимизнинг “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3741-сон Қарорлари қабул қилиниши ушбу соҳани тубдан ўзгартирди.

   Мазкур қарорга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилиниши;

кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилиши;

васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг
34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозимлиги;

юридик шахс нотариусга ихтиёрий мурожаат этганда унинг коллегиал органининг қарори қабул қилинганлиги факти нотариал тасдиқланиши лозимлиги;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилиши;

мурожаат этувчиларнинг нотариал ҳаракатлар бажарганлигини тасдиқлаш нотариал тасдиқланаётган ҳужжатларга улар томонидан имзо қўйиш ва махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг:

нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ муддатини икки йилдан бир йилга қисқартириш тўғрисидаги;

нотариус лавозимига номзодлар учун судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахсларга мажбурий стажировка ўташ бўйича талабни бекор қилиш ҳақидаги таклифларига розилик берилди.

   Қарорда қайд этилган ушбу йўналишлар бўйича 2018 йилнинг
11 октябрь куни “Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди.

   Мазкур Қонун билан  “Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди.

Бунга кўра,

- нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ муддатини икки йилдан бир йилга қисқартирилиб, нотариус лавозимига номзодлар учун судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган, нотариус ёрдамчиси ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахсларга мажбурий стажировка ўташ бўйича талаб бекор қилинди.

- нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва алмаштириш (ротация қилиш);

- нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аудио ва видеоёзиш ускуналаридан фойдаланиш;

- нотариал идорага мурожаат қилувчиларнинг шахсини аниқлашда ва нотариал ҳаракатларни тасдиқлашда тарафларнинг бармоқ изларини олиш йўли билан амалга ошириш амалиёти жорий қилинди;

- нотариал тартибда тасдиқланадиган битим лойиҳасини мастақил тайёрлаган шахслар ҳуқуқий ҳамда техник тусдаги хизматлар учун ҳақ тўлашдан озод этилди;

- нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш мумкинлиги (бунда мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим);

- юридик шахс нотариусга ихтиёрий мурожаат этганда унинг коллегиал органининг қарори қабул қилинганлиги фактни нотариал тасдиқлаш;

- уй-жой, бино иншоот ёки иморатни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимларни исталган нотариал идорада амалга оширилиши мумкинлиги (илгари фақат шу
мол-мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланар эди) белгиланди.

   Бундан ташқари, энг асосийси фуқаролар ўртасида тузилган бино (уй-жой, квартира) ёки унинг бир қисмини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаш шартлиги ҳақидаги талаб ўз кучини йўқотди.

   Бу талаб ўз кучини йўқотганлиги фуқароларга қандай энгиллик вужудга келтиради деган савол туғилиши мумкин албатта.

   Юртимизада бу талабни бекор бўлиши фуқароларимизга биринчи навбатда ўзлариннинг маблағларини тежаб қолишга эришишга ёрдам беради.

   Биргина 2018 йил давомида фуқаролар ўртасида Наманган вилоятида жами 1 274 та бино (уй-жой, квартира) ёки унинг бир қисмини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқланиши натижасида 200 млн сўмдан зиёд давлат божи ҳамда кўрсатилган пуллик ҳуқуқий хизматлар учун 80 млн сўмдан зиёд миқдорида ҳақ ундирилди.

   Шу билан бирга, Адлия вазири томонидан жорий йилнинг 9 январь куни имзоланган буйруққа асосан 2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат нотариал дораларига мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

   Масалан, вилоятимизни мисол қиладиган бўлсак бугунги кунга қадар нафақадаги шахс пенсия пулларини олиш учун бирор шахсга ишончнома берганда нотарислар томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи, яъни 30 409 сўм миқдорида пуллик хизмат ундириб келинган.

   Бунда, 2018 йил давомида жами 4 833 та бундай турдаги ишончномалар тасдиқланган бўлса, ундирилган ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар учун тўлов миқдори 116 млн. 966 минг
697 сўмни ташкил этган.

   Бундан ташқари, вилоятда фуқароларимизга энгиллик яратиш мақсадида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 2018 йил давомида жами 992 та (2017 йил давомида 267 та) сайёр тартибда нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи
Ғуломжон Уринбаев