Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Таҳлил ва танқид мувоффақият гарови.


    Жорий йилнинг 28 январь куни Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2018 йилдаги фаолият юзасидан кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилди.

   Бошқарма бошлғи раислигида бўлиб ўтган мажлисда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва жорий йил давомида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

  Мазкур кенгайтирилган йиғилишда марказий аппарат ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва давлат нотариал идораларининг нотариуслари иштирок этишди.

    Мажлисда асосий эътибор давлатимиз раҳбари томонидан адлия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қатор фармон ва қарорларининг ҳисобот давридаги ижроси, вазирлик томонидан юборилаётган вазифаларни амалда етарли даражада таъминланамаётганлик даражасини ўрганишга қаратилди.

    Мажлис сўнгида барча адлия органлари масъул ходимларининг белгиланган вазифа ва тадбирлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ таъминлаш бўйича масъулиятини янада ошириш, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликка амал қилиш лозимлиги белгиланди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.