Yangiliklar
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун эканлиги маълум. Бироқ ҳамма даврларда ҳам жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминлашда адолатли мувозанатни сақлаб туриш давлат ҳокимиятига бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарган.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган неча неча оилаларимизга жамиятизнинг муҳим бўлаги сифатида қаралиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, эркинликлари, яшаш тарзлари, қулай муҳит яратиш истаги – буларнинг барчаси давлатимизнинг диққат марказидаги муҳим вазифалардан биридир.