Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлимида “2016 йил Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Аёлга эътибор – келажакка пойдевор” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг вилоят ва шаҳар бўлими вакиллари, вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти И.А.Каримов ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган Давлат дастури қабул қилинди. Унда энг аввало юртимиздаги оналар ва болалар саломатлигига бўлган эътибор, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, нафақат тиббиёт, балки бошқа тегишли соҳаларда ҳам тизимли иш ташкил этиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, жойларда ана шу дастур бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Биринчи президент И.А.Каримов ўзининг “Она юртимиз бахту-иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асарида аёллар, қизларга алоҳида эътибор бериб шундай ёзади: “Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман. Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўз ўрнини топади, йўлини йўқотмайди. 1.jpgЮртимиздаги ҳар бир қиз бола – бу менинг қизим, менинг набирам ва уларни хафа қилишларига мен ҳеч қачон йўл қўймайман”. Фарзандлар тарбияси, келажаги борасида эса “Янги авлодни тарбиялаш – халқни тарбиялаш деганидир. Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт”-деган фикрларни таъкидлаган. Дарҳақиқат, бугунимиз, эртамиз, келажагимиз ёш авлод қўлида. Уларни ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбияламоғимиз лозимлиги давра суҳбатида алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Оила ва никоҳ муносабатларини янада яхшилаш”, “Соғлом онадан соғлом бола дунёга келади”, “Келин-куёвларни никоҳ қуришга тайёрлаш” каби мавзуларда олиб борилаётган тарғибот ишларининг нечоғлик муҳимлиги, қизларни таълимга жалб этмасдан турмушга бериш ҳолатларини кўпайиш сабаблари, ёш оилаларни барбод бўлишида бош омил нималарда намоён бўлаётгани хусусида тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати сўнгида “Ёш оила қурувчиларга” бир неча ҳаётий саволлар билан мурожаатлар қилиниб, оилада соғлом муҳитни қарор топтиришда қиз болалар ва ота-оналарга тегишли тафсия ва кўрсатмалар берилди. Йиғилганлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олдилар.