Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи


Наманган Давлат Университетидаҳудуддаги барча юридик хизмат ходимлари учун,“Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам кафолати”мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди. 1.jpg

Видеоконференцияда вилоят Адлия бошқармаси, вилоятдаги барча юридик хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Видеоконференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги“Суд-хуқуқ тизимини янада ислох қилиш, фуқароларни хуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора- тадбирлари тўғрисида”гиФармонининг мазмун-мохияти, мақсад ва вазифалари хусусида кенг тушунтириш берилди.

Жумладан, Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, суднинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар инсон хуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза этадиган мустақил давлат институтига айланди.1.jpg Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ана шу кўп қиррали сиёсатнинг мазмуниочиб берилган.

Мазкур Фармон инсон хуқуқларини ишончли ва кафолатли химоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб қўйидаги асосий устувор йўналишларни белгилаб беришлиги алоҳида таъкидланди.

биринчидан, суд ҳокимиятини чинакам мустақиллигини таъминлаш;

иккинчидан, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;

1.jpgучинчидан, одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат эканлиги яна бир бор тушунтирилди.

Фармоннинг энг муҳим жиҳатлари шундаки ундадавлат органларининг юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Маълумки давлат органи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъект бўлишлигидан қатъи назар юридик хизматнинг вазифаси бу- қонунийликни таъминлашдан иборат.Юридик хизмат фаолияти жараёнида аввало, хуқуқни қўллаш амалиёти кенгаяди ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади,корхона, ташкилот, муассасалар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган юридик аҳамиятга молик барча хужжатларнинг лойиҳаларини энг аввало, юридик хизмат кўздан кечиради. Айнан шу жараёнда тайёрланаётган ҳужжат лойиҳаларининг қонун хужжатларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги текширилади. Тадбирда ана шулар ҳақида батафсил айтиб ўтилди.

1.jpgШунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишда тадбиркорларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уни назорат қилишда юридик хизмат кенг имкониятларга эга бўлиши,агар шартнома шартлари бузиладиган бўлса, биринчи навбатда ташкилий чораларни кўриш имкониятига эга бўлган тузилма ҳам айнан юридик хизмат эканлиги ҳамда мол-мулкни сақланишини ва меҳнат муносабатларида ишчи-хизматчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда меҳнат муҳофазасини таъминлашда юридик хизматнинг ўрни беқиёс эканлиги тушунтирилди.

Видеконференция иштирокчилари марказий студияда раислик этувчи ва бошқа вазирлик масъул ходимларига бевосита алоқага чиқиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Фикр-мулоҳаза билдирдилар. Соҳани такомиллаштириш ва мавжуд муаммолар юзасидан таклифларини айтиб ўтдилар.