Yangiliklar
Наманган вилоят Адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлашнинг бугунги кундаги аҳамияти юзасидан вилоят савдо-саноат палатасида давра суҳбати ўтказилди.
Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий ҳамда ҳуқуқий юксакликни талаб этмокда. Шу боис вилоят Адлия бошқармаси ходимларини юртимизда қабул қилинаётган янгиликлар , Қонун ва қарорлар, фармон, фармойишлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.