Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳуқуқий таълимнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги вазифалар


Республика Адлия вазирлигида “Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳуқуқий таълимнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

1.jpgХалқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда ҳуқуқшунослар, педагог олимлар, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти халқ таълими тизимида фаолият юритаётган сохага масъул мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда қайд этилганидек, Адлия вазирлигининг иш режасига кўра Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси масъул ходимлари томонидан мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланиш ҳолати ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим-тарбия, ҳусусан ҳуқуқий таълим соҳасини ривожлантиришнинг қонунчилик асослари яратилган бўлиб, 160 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Ўқувчиларга бу соҳада билим бериш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида вояга етмаганлар тарбиясига мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижрога йўналтирилган.

1.jpgБугунги кунда халқ таълими тизимида мавжуд 9692 та умумтаълим мактабларида таълим олаётган 4,6 млн.дан ортиқ ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш учун тегишли билимлар берилмоқда.

Ўрганиш натижалари Халқ таълими тизимида ўқувчи-ёшларга ҳуқуқий таълим бериш, уларда миллий ҳуқуқ тизими тўғрисидаги тасаввурни уйғотиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун ҳар соҳада устувор эканлигини англатиш юзасидан қатор ижобий ишлар амалга оширилганини кўрсатмоқда.

Жумладан, ҳар йили 10 ноябрдан 10 декабргача “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-инсон ҳуқуқларининг кафолати” мазмунидаги, 1 декабрдан 1 февралгача “Ҳуқуқий билимлар ойлиги”, умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Конституция- бахтимиз пойдевори”, “Президент асарларини ўрганамиз” каби тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар ўқувчи ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўғил-қизларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилаяпти.

Бугун республикамиз аҳолисининг қарийб 34 фоизи 18 ёшгача бўлган болалар, 58 фоизи эса 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилмоқда. Бу рақамлар ўз-ўзидан ҳуқуқий таълим-тарбия билан боғлиқ фаолиятни янада кучайтиришни тақозо этади.

Давра сухбати иштирокчиларига таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ўртасида ўтказилган социологик тадқиқотларнинг натижалари тақдим этилди.

1.jpgУнда қатнашганларнинг 95 фоизи “ҳар доим қонунга риоя қилиш керак”, деб таъкидлаган бўлса, 87 фоизи Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билади, 85 фоиз ёшлар ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда адолатга 
ва ўз ҳуқуқларини тиклашга эришиш мумкинлигига ишонади.

Анжуманда ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини янада такомиллаштириш юзасидан ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар қатнашчилар эътиборига ҳавола этилди.

Хусусан,мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун ҳуқуқий маданиятни шакллантиришни ўз ичига олган кўргазмали воситалар (плакатлар, мультимедия материаллари, ўқув адабиётлари) яратиш.

Умумтаълим мактабларининг ўқув режасига “Инсон ҳуқуқлари” фани киритилиши муносабати билан 1999 йил 16 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 390–қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Мамлакатимизда қонунчилик соҳасининг ривожланиб бораётганлиги муносабати билан, ўқувчиларни зарур бўлган қонун ва қонун ости ҳужжатларининг моҳияти билан таништириб бориш мақсадида Давлат ва ҳуқуқ асослари фани дарсликларини ҳар 2 йилда нашр этилишини ташкил этиш ва бу борада тегишли ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.1.jpg

Халқ таълими вазирлигини қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бир нусхада) мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритиш; Ахборот-ресурс марказини мустаҳкамлаш учун босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг назорат нусхаларини (бир нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритиш мақсадга мувофиқ эканлиги каби бир қатор тавсиялар хуқуқий таълим ва тарбияни янги сифат босқичига кўтариш, жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш, жамиятда хуқуқий маданиятни янада ривожлантиришда таъсирчан омил бўлиши таъкидланди.

Давра суҳбатида муҳокама этилган масалаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.