Yangiliklar
Наманган вилоят адлия бошқармасининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бошқарма марказий аппарати, ФҲДЁ органлари мудирлари ва давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирок этган мажлисни бошқарган ҳайъат раиси С.Нуриев дастлаб кун тартибига киритилган масалалар билан йиғилганларни таништирди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳада бўлгани каби банк-молия тизимида ҳам барқарор ўсиш суръатларига эришилмоқда. Хусусан, банк тизими капиталлашувини ошириш бўйича амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар туфайли банклар жами капитали охирги беш йилда 3,5 баробар, 2013 йилда 2000 йилга нисбатан 46 баробар кўпайди.
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айланди.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган “Адлия органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича 2014 йил II ярим йилликка мўлжалланган дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Маълумки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий фаолият йўналишларидан бири саналади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адолатли суд жараёнида адвокатнинг роли: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.
Ёшларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларнинг фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб масалаларидан.