Янгиликлар
Оила тинчлиги - соғлом муҳит пойдевори
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган неча неча оилаларимизга жамиятизнинг муҳим бўлаги сифатида қаралиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, эркинликлари, яшаш тарзлари, қулай муҳит яратиш истаги – буларнинг барчаси давлатимизнинг диққат марказидаги муҳим вазифалардан биридир.
Шундан экан, ёш оила қурувчилар томонидан ўзаро келишув асосида туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларига ариза билан мурожаат этилдими, шу кундан бошлаб ёшларга ва шу билан бирга уларни назорат қилиб турган, тўйни бошлайлик деб ўз олдиларига ширин мақсадлар қўйган катталаримизнинг яъни уларнинг ота-оналарига ҳам муҳим масъулият юклайди.
Шу мақсадда туманимизда ёш оилаларни янада барқарорлаштириш, улар ўртасидаги ажримлар сонини камайтириш, ажримларга сабаб бўлаётган катталаримиз жумладан, қайин она, қайин оталаримизни тўғри йўлга солиш мақсадида ҳам мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Янгиқўрғон туман ФҲДЁ бўлими биносида “Қудалар суҳбати” ташкил этилди. Унда туман ФҲДЁ бўлими мудири Ф.Ҳакимова, вилоят “Маҳалла” хайрия жамғармасининг туман кенгаши вакили Б.Самарбеков, Янгиқўрғон педагогика коллежи психологи А.Яҳёхўжаевалар иштирок этдилар.
Учрашув давомида бўлажак қудаларга оиланинг нечоғлик муқаддас эканлигини, ёш келин-куёвларимизни тўғри йўлга солиш ва доимий равишда муносабатларини барқарорлаштириб бориш, оилада иноқлик ҳукмрон бўлишини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида ташкилотчилар томонидан маслаҳатлар берилди.
Учрашув давомида иштирокчилар оилаларда кўпроқ қандай ҳолатлар кўп учраётгани ва бу каби салбий ҳолатлар сабаб ажримлар, келишмовчиликлар кўпайиб борётгани юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар, маслаҳатлар олдилар.