Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
Қарор ижроси амалда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги “Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда мазкур қарор асосида қабул қилинган “Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноматалабларини мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари ва бошқа манфаатдор шахслар эътиборига етказиш мақсадида жойларда ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

19
Фуқаролик жамияти институтлари ривожланмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

16
Аҳоли учун яна бир қулайлик

Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги арафасида Наманган вилоятининг Норин туманида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва туман давлат нотариал идорасининг бутунлай янгидан қад ростлаган замонавий маъмурий биноси туман аҳли учун фойдаланишга топширилди.

12
Конститутция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

Наманган вилоят адлия бошқармасида давлатимиз бош Қомуси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма марказий аппарати, унинг тизимига кирувчи ФҲДЁ органлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари иштирок этди.

10
Конституция – бахтимиз қомуси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф–4376-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 11 ноябрдаги 251-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Конституциямиз қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишлаб Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда Наманган вилоят Прокуратураси ўзаро ҳамкорликда Наманган муҳандислик-технология институтида давра-суҳбати ўтказилди.

05
Конституция – тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Адлия вазири Н.Т.Йўлдошев тадбирни очар экан, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Асосий Қонунимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган беқиёс аҳамияти хақида маъруза қилди.

04
Тадбиркорлар учун қулай имкониятлар

Адлия вазирлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида “Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизимини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.