Янгиликлар
XXI-аср фитнаси
Ҳаётимиз ривожланиб боргани сари, мураккаблашиб ҳам бориши сир эмас. Бугунги кунда ёшларимизни яхши тарбия олиши, таълимнинг энг сўнги ва қулай услублари орқали билим олиши ўз навбатида барча ижобий эшикларни очгандай туйилади гўё, лекин бу қарашлар бир томонлама, чунки, глобаллашув ва ахборот технологиялари сари илдам қадам ташлаётган бир вақтимизда хаёлларимизни ёт ғоялар эгаллаб олиши ҳам табиий ҳол.
Ушбу ғоялар нега энди ёт, чунки диний экстремизм ва терроризмдек иллат эндигина бошдан ўтаётган ҳолатлар эмас, неча йиллардан бери неча неча одамларни ҳаётини тубдан ўзгартириб, оиласи ва яқинларидан, келажагидан жудо қилаётган ушбу гуруҳ вакиллари ҳақида қанча гапирилса оз.
Шу мақсадда, Наманган вилоят Адлия бошқармасида бошқарма ходимлари учун “XXI-аср фитнаси” номли видеофильм намойиш этилди. Ушбу фильм кенг қамровда турли хил реал воқеа ва ҳодисаларга тўла бўлиб, унда Миср, Сурия, Судан ва бошқа мамлакатларда диний экстремистик гуруҳларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари, шунингдек, одамлар, бинолар маданий ёдгорликларни фожеали тарзда йўқ қилиб юборилганлиги ва бошқа кўплаб ҳолатлар намойиш этилди.
Бундан ташқари, ушбу видеофильмда дунёда бўлаётган бу каби разил ишлар ва уларнинг асл мақсади юзасидан сиёсий шарҳловчилар, таниқли олимлар ўз фикрларини билдириб ўтдилар.