Yangiliklar
Мустақиллик йилларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш, бу соҳада қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш йўналишида муайян ишлар амалга оширилди. Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш амалиёти” мавзусидаги анжуманда маъмурий амалиётни қўллашнинг муҳим жиҳатлари ва бу борадаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама этилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш, бу борадаги вазифаларни ўз вақтида сифатли ташкил этилиши ва амалга оширилишида услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда зарур амалий тавсияларни бериш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимиз иқтисодиёти қарийб беш карра ўсди. Аҳоли даромадлари 8,7 баробар кўпайиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси, фаровонлиги ошиб бормоқда.
Хоразм вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида яратилган 31 мингга яқин иш ўрнининг 89,5 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилди.
Мамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, энг муҳими, ёшларнинг комил шахс бўлиб катта ҳаёт остонасига кириб келиши ва унда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш борасида бошланган ишлар бугунги кунда шиддат билан давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳам мамлакатимиз мустақилликнинг 23 йиллик қутлуғ санасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.