Янгиликлар
Ҳуқуқий экспертиза аҳамияти
Наманган вилоят Адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлашнинг бугунги кундаги аҳамияти юзасидан вилоят савдо-саноат палатасида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад, қабул қилинган янги қонунлар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент фармонлари, қарорлари, Ҳукумат қарорлари билан таништириш, шунингдек, қонун ҳужжатларини экспертиза қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказишнинг тартиб таомили ва зарурати юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси ҳокимликлар томонидан қабул қилинаётган норматив тусдаги қарор лойиҳаларини экспертиза қилишга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарали ривожланишини таъминлашга тўсқинлик қилаётган коррупция, бюрократик ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор берилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Маҳаллий давлат ҳокимяти органлари ҳуқуқшуносларини қизиқтирган саволларга бошқарма масъул ходимлари томонидан жавоб берилди.
Давра суҳбати якунида қонун ҳужжатларини экспертиза қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш ва эълон қилиш соҳасидаги фаолиятни, шунингдек, қабул қилинган норматив хусусиятга эга қарорларнинг қонунийлиги аҳволини ўрганиш каби қатор масалаларда амалий самарадорликни янада кучайтириш кераклиги таъкидлаб ўтилди.