Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Ўзбекистон учун овоз бераман”


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг анжуманлар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаетган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон учун овоз бераман” мавзусидаги викторина тадбири ташкил этилди.

1.jpgТадбир таълим муассасалари ўқувчи ёшлари ўртасида ўзаро билим алмашиш, ёшларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини яхши тушуниб етишлари ва фаоллигини оширишга ҳамда мустақил фикрлашга ўргатишга қаратилган баҳс мунозара тарзида ўтказилди.

1.jpgУшбу тадбирдан асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш уларнинг сиёсий ҳуқуқлари соҳасидаги билимларини оширишни ҳамда республикамиздаги ёшлар ва аҳолига тарғиб қилишга хизмат қилишдан иборат. 1.jpg

Мазкур тадбир ўқувчи ёшлар ўртасида иншолар танлови, викторина (савол-жавоб), слайдлар танлови, ўқувчилар ижодидан Ватанни мадҳ этувчи шеьрлар, имконияти чекланганларнинг сайлов ҳуқуқи мавзусидаги маърузалар асосида ташкил этилди.

Тадбир якунида танлов ғолибларига эсдалик совлағалар берилди.