Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Мустаҳкам кафолат


Наманган вилоят адлия бошқармасида “Суд-хуқуқ тизимини янада ислох қилиш, фуқароларни хуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 1.jpg

Тадбирда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят (шаҳар) суди судялари ҳамда бошқарма ва тизим ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, суднинг мустақилигини таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар инсон хуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза этадиган мустақил давлат институтига айлангани,мазкур Фармон инсон хуқуқларини ишончли ва кафолатли химоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётгани алоҳида таъкидланди.

1.jpgШунингдек, давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари сифатида суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилинишини таъминлаш лозимлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш кераклиги таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчиларга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш ва бошқа ҳолатлар юзасидан фармон доирасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

1.jpgФармонда суд-прокурор ходимлари малакасини ошириш ва раҳбар кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни амалга оширишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асосларини қайта кўриб чиқиш, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш масалалари эътибор қаратилгани алоҳида таъкидланди.

1.jpgБундан ташқари, жиноят ишини қўзғатиш фақат жабрланувчининг аризасига кўра амалга ошириладиган жиноят таркиблари рўйхатини кенгайтириш, фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этиш, электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шунингдек одил судловга эришишнинг илғор механизмларини кенгроқ жорий этиш орқали одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилашни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ва бу борада янги 2017 йилда қилиниши лозим бўлган бошқа барча процессуал ҳаракатлар юзасидан семинар давомида батафсил тўхталиб ўтилди.

Семинар иштирокчилари томогиданнфармон ижросини амалга оширишда яна нималарга кўпроқ эътибор қаратиш юзасидан фикр билдириди ҳамда ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.