Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Менинг овозим — Ватаним келажаги


1.jpg “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси биланўтказиладиган ҳуқуқий-тарғибот ойлиги доирасида Менинг овозим — Ватаним келажаги мавзусидаги тарғибот акцияси ташкил этилди.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлари соҳасидаги билимларини оширишни ҳамда сиёсий жараёнларда фаол бўлишга чақиришдан иборат.

1.jpgБиринчи Президентимиз раҳнамолигида мустаҳкам миллий сайлов қонунчилиги яратилгани фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини демократик тамойилларга мос тарзда эмин-эркин ифода этиши, конституциявий ҳуқуқидан тўлақонли фойдаланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Мен шахсан ўзим овоз бераман”, “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз”, “Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз”, “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?”, “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзуларида ўтказилаётган тадбирларда ёшларга мутахассислар томонидан миллий сайлов қонунчилиги, сўнгги йилларда уларга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар, сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа қатнашчилари ҳуқуқларини тўла таъминлаш мақсадида сайлов комиссиялари томонидан олиб борилаётган ишлар, сайловда сиёсий партияларнинг иштироки хусусида атрофлича маълумот берилмоқда.

1.jpgБош Қомусимизнинг 117-моддасида мамлакатимизда ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар сайлаш ҳуқуқига эга экани алоҳида белгилаб қўйилган. Жойларда ташкил этилаётган тадбирлар сайловда биринчи марта иштирок этаётган ёшларнинг ушбу сиёсий жараёндан хабардорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Акция доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей профессор ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари томонидан аҳоли ва ёшларнинг ижтимоий сиёсий ҳуқуқларини яхши тушуниб етишлари учун уларга қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини тушунтириш ишлари амалга оширилди. 1.jpgТадбир иштирокчиларига мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди.

Шунингдек, тадбирда Ихтисослашган “Адолат” нашриёти томонидан ҳуқуқий адабиётлар кўргазмаси ташкил этилиб, савдо мажмуасига ташриф буюрувчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, акция доирасда саньаткорларнинг ҳам чиқишлари уюштирилди.