Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Э Ъ Л О Н


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича буйруқ қабул қилинди.

Мазкур буйруққа биноан вазирлик марказий аппарати, адлия органлари ва муассасаларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун кунлик соат 8 дан 11 гача шахсий қабуллар ташкил этилди.

Буйруқда жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида ҳал этиш, аҳоли билан ишлаш маданиятини ошириш, мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасигача олиб чиқмаслик юзасидан тегишли чоралар кўриш назарда тутилган.