Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Соғлом фарзандлар ҳаёт қувончи


1.jpgНаманган шаҳридаги Фуқаролик жамиятини шакллантиришни мониторинг қилиш мустақил институтида “Эрта турмуш қуриш ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда маърузачилар томонидан оила тинчлигида, мустаҳкамлигида оналар саломатлиги, болаларнинг нуқсонсиз туғилишининг аҳамияти қай даражада эканлиги, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ масалалари, шунингдек, амалиётда ёш оилаларда учраб турган нохуш ҳолатлар, қизларимизнинг ҳаёт мактабини тушунмай,1.jpg физиологик жиҳатдан ҳали ҳаётга тайёр бўлмасдан оила қуришлари ва натижада носоғлом болаларнинг дунёга келаётганлиги бўйича йиғилганларга слайд орқали кўрсаткичлар ва таққослама кўргазмалар орқали атрофлича тушунтиришлар берилди.

Семинарга йиғилган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, келиб чиқаётган мавжуд муаммо ва камчиликларни биргаликда ечимини топиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдиришди.