Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Қонун устуворлиги йўлида


1.jpgНаманган вилоят Адлия бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий ва ҳуқуқий мавзулар юзасидан ўтказиб келинаётган “Маънавият соатлари” бўлиб ўтди.

Унда 2015 – 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сон Қарори ижроси юзасидан сўз юритилди. Ушбу қарорининг мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий тарафлари билан бошқарма бош маслаҳатчиси С.Қодиров таништириб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят кўп тармоқли шифохона шифокори терапевт-диетолог М.Болтабоев сўз олиб, у томонидан аҳолининг турли қатламларида овқатланиш рациони қай тартиб бўлиши лозимлиги ва уларнинг тиббий хусусиятлари, тўғри овқатланишнинг тартиб таомиллари ҳақида ходимларга атрофлича тушунчалар бериб ўтди.

1.jpgШу билан бир қаторда тадбирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси директори А.Инанбаев, нашриётнинг обуна бўлими бошлиғи Ш.Бахранов ташриф буюрдилар.

Улар бугунги тадбир юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўтган йиллар давомида обуна ишларининг аҳволи, вилоятимизни бу борадаги жонкуярлигини, бундан сўнг ҳам ҳамкорлигимиз шу йўсинда кетиши лозимлигини таъкидлаб ўз минаддорчиликларини билдирдилар