Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билимлар билан бойийди


Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий ҳамда ҳуқуқий юксакликни талаб этмокда. Шу боис вилоят Адлия бошқармаси ходимларини юртимизда қабул қилинаётган янгиликлар , Қонун ва қарорлар, фармон, фармойишлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ана шу нуқтаи - назардан Адлия бошқармаси томонидан ходимларнинг сиёсий билимларини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар маънавий, маърифий, ҳуқуқий мавзуларни ўзида мужассам этиб, аввало жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ушбу “маънавият соатида” марказий аппарат ходимлари, Наманган шаҳрида фаолият олиб бораётган ФҲДЁ ҳамда давлат нотариал идораси ходимлари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг ва жамиятда барча аҳоли қатламларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 20 август куни қабул қилинган 391-сонли Қонун ва унга биноан миллий қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар юзасидан атрофлича фикрлар билдирилиб, тадбир фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга тўла тарзда ўтказилди.