Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Конституция – тарихий ҳужжат


1.jpg“Нима учун Конституцияни ўрганиш керак?” деган саволга Юртбошимиз “Минг афсуски бу сир эмас – кўпчилигимиз Конституциянинг маъно ва мазмунини яхши билмаймиз, уни синчиклаб ўрганмаймиз. Ваҳоланки, агар Конституциямизнинг моҳиятига кириб борсак, мағзини чақсак, бугун олдимизда турган кўпгина саволларга, муҳим муаммоларни ечишида жавоб топишимиз мумкин” деб жавоб берган эдилар.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, тинч йўл билан, қон тўкилишларсиз, ларзасиз ўз Конституциясига эга бўлди. Конституциямизни ишлаб чиқиш, қабул қилиш бизга фақатгина имкониятлар берибгина қолмади, бу катта масъулиятни ҳам вужудга келтирди. Биринчи марта Ўзбекистонда ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар, иқтисодчилар, депутатлар конституция ишлаб чиқиш ва қабул қилишдек масъулиятли, мураккаб, кенг қамровли ишга тўқнаш келди.

Аввалги мавжуд бўлган Конституцияларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда ҳеч қандай қийинчилик, муаммолар бўлмаганди, чунки улар иттифоқда белгиланар, Ўзбекистонда эса номига қабул қилинар эди. Амалдаги конституцияни қабул қилиш чекимизга тушди ва уни талабга жавоб берадиган шаклда бўлиши, у жаҳон андозаларига тўғри келиши, умумэътироф этилиши учун лойиҳа тайёрлашда мақсаднинг тўғри қўйилганлиги катта роль ўйнади.

Ҳеч шубҳасиз, халқимиз тараққиётга эришишида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямизни ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Шу боис ҳам Конституция куни барча байрамларимиз орасида ўзга хос маънавий-ҳуқуқий аҳамиятга эга. Бу кун табаррук миллий байрамимизга айланиб қолди десак, янглишмаган бўламиз.

1.jpgШу мақсадда ёш авлодга тарих сабоқларини жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиниш жараёни ва ибтидосини кенг тартибда тушунтириш ва уларда бош қомусимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини янада ошириш мақсадида “Конституция – тарихий ҳужжат” мавзусида Уйчи спорт коллежида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида бош қомусимизнинг яратилиши тарихи, босқичлари, мақсад ва вазифалари, унда иштирок этган олимлар ва ёзувчилар, тартиб таомиллари ва у билан боғлиқ бўлган қизиқарли фактлар ҳақида ўқувчилар батафсил маълумотлар олдилар.

Шу билан бир қаторда, халқимиз Конституциямизни қабул қилиниши орқали дунё ҳамжамиятига ўзининг умуминсоний қадриятларга содиқ эканлигини намоён қилганлиги, ушбу умуминсоний қадриятларнинг диққат марказида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини таъминлаш давлатимиз олдидаги олий масъулият эканлиги, конституциямизнинг барча тамойиллари, аввало, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, давлатнинг мажбурияти ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашда акс этганлиги юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.