Янгиликлар
Меҳр-муравват – инсоний фазилат
Маълумки, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида инсонийлик, меҳр-мурувват, бағрикенглик каби ижобий хислатлар жой олгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳа албатта қайси юрт вакили бўлишимиздан қатъий назар тангри томонидан яратилган ҳар бир инсон учун ўз муравватимизни аямаслигимиз ҳам ижобий хислатларимиздан биридир. Шу мақсадда “2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши ҳам биздан бу борадаги фаолиятимизда фаоллик ва куч-ғайрат талаб этади.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллик байрамини нишонлаш арафасида турган бир вақтимизда бу каби хайрли тадбирларни уюштириб туриш ўз навбатида савобли ишларнинг бир кўриниши десак муболаға бўлмайди.
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар йили ушбу улуғ айём арафасида шу каби хайрли тарғибот тадбирларини уюштириш анъанага айланган.
Хусусан, бир қатор идора вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида жойлашган “Мурувват уйига” ташриф буюриб, у ерда истиқомат қилаётган мехрга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олинди.
Бинобарин, ушбу ҳомийлик асосида ташкил этилган ташриф ҳам ўз навбатида Ўзбекистонда инсонпарварлик тамойилларининг яна бир ифодаси эканлигини айтишимиз мумкин.
Зеро, ўзбек халқи меҳр-оқибатли, диёнатли ҳамда очиқ кўнгилдир. Қариялар ҳолидан хабар олиш, уларни эъзозлаш ва ҳурмат қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчига айланмоғи лозим.