Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Конституция ҳуқуқий эркинлик кафолатидир


1.jpgМуҳтарам Президентимиз таъбирлари билан айтганда, – “Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир”.

Дарҳақиқат, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 15 ноябрдан 15 декабрь кунига қадар “Ҳуқуқи саводхонлик ойлиги” эълон қилинди. Ушбу саводхонлик тадбирларининг яна бири Янгиқўрғон туман иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Конституция ҳуқуқий эркинлик кафолатидир”мавзусида ташкил этилди.

Тадбирда ҳар бир халқнинг тақдирида муҳрланиб қоладиган тарихий ҳужжатлар миллат равнақи, давлатчилик пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилганлиги билан аҳамиятли эканлиги, ўзбек халқи тарихида ҳам кескин бурилиш ясаган, истиқлол учун курашлар самараси бўлган, аҳамияти жиҳатидан асрларга татигулик ҳужжатлар қаторида Асосий қонунимиз – Конституциямизни алоҳида эҳтиром билан тилга оламиз. Мустақил давлатчиликнинг белгиси ҳисобланмиш Конституция, аввало, миллатнинг юзи, халқнинг эрки ифодаси, жамият тараққиётининг асосидир. Том маънода янги демократик тузумни барпо этиш мақсадида қабул қилинган Конституциямизнинг ғояси, асосий принцип ва қоидалари умумэътироф этилган халқаро талаблар билан бирга, халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган қадриятларини ўзида мужассам этганлиги таъкидланди.

1.jpgШунингдек, учрашувда Конституциямизнинг энг эътиборли томонларидан яна бири ривожланган демократик давлатлар Конституцияларида алоҳида қайд этилмаган – вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқларини, оиланинг муҳофаза қилиниши, етим болалар таъминоти ва уларнинг тарбияси, оналик ва болаликни муҳофаза этишни давлат ва жамият томонидан таъминланиши, ҳар бир вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлигида эканлиги маърузачилар томонидан айтиб ўтилди.

Учрашув сўнгида ташкилотчилар томонидан талабалар ва ўқитувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.