Yangiliklar
16
Асосий эътибор – “электрон ҳукумат”га
“Ўзэкспомарказ”да ҳар йили ўтказиб келинаётган дастурий маҳсулотлар кўргазмаси ва мамлакатимиз дастурчилари форуми иш бошлади.
14
Қонун моҳиятига бағишланди
Наманган вилоятида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзусида семинар ўтказилди.
10
Кучли парламент ва жамоатчилик назорати – демократиянинг муҳим шарти
Тошкентда “Парламент ва жамоатчилик назорати институтларини янада ривожлантириш масалалари: миллий ва Европа тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
02
Энг шиддатли жамоа
Оила жамиятимизнинг асосий бўғини бўлиб, миллатни бақувват ва фаровон қиладиган устунлардан биридир. Оиланинг мазмун моҳияти одатда фарзандлар билан белгиланади. Бу борада Президентимиз “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” асарида “Онани эъзозлаш – бизнинг халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз” деб таъкидлайди.
25
Галдаги вазифалар белгилаб олинди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
10
Соҳибқироннинг адолат ва ҳақиқат ғоялари
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик институти томонидан “Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
05
ННТлар фаолияти такомиллашмоқда
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ўтказилаётган давлат гранти танловларида Наманган вилоят ННТ ва фуқаролик институтларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.
04
Ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш идоралараро Кенгаши томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
02
Ёш ҳуқуқшунослар: ғолиблар аниқланди
“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури асосида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда “Обод турмуш йили”га бағишлаб, Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Микрокредитбанк” ОАТБ ҳамкорлигида “Ёш ҳуқуқшунослар” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.
20
Н а в р ў з муборак!
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.