Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жамият тараққиёти гарови


1.jpgНаманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 7 апрелда тасдиқланган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига, айниқса ёшларга тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари режаси ижросини таъминлаш мақсадида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Семинарда таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2014 йил 14 май куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу қонунга кўра ҳуқуқбузарлик бу содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш эканлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси эса ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш қайд этиб ўтилди.

Шу билан бирга, ушбу Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими белгиланганлиги, бу борада адлия органларининг ваколатлари аниқ белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.

Хусусан, бу борада адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалга ошириши, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаши, бартараф этиши;  аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятни амалга ошириши ҳамда мувофиқлаштириб бориши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши каби ваколатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси вакиллари тадбир юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдириб, бу каби тадбирларни туманларнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ўзаро ҳамкорликда ўтказиш юзасидан келишиб олишди.