Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

28
Ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилишнинг янги тартиби

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида анжуман ташкил этилди.

24
Бизнес энди интернет орқали рўйхатга олинади

Тадбиркор бўлишни истайсизми? Ўз уйингизда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишингиз ва фаолият бошлашингиз мумкин.

19
НАВРЎЗ МУБОРАК!

Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор юртимизга ўзи билан бирга қатор байрамларни бошлаб келади. Кўкламнинг тароватини қалбларимизга янада чуқурроқ кириб боришида халқимизнинг миллий байрамларидан бири Наврўзнинг ўрни беқиёсдир.

19
Ҳашар уюшқоқликда ўтди

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги фармойиши ҳамда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, барча туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архиви ҳамда туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимиз миқёсида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол қатнашдилар.

13
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот

2014 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

07
Аёл – гўзаллик, садоқат, фидоийлик рамзи

Аёлни эъзозлаш шарқона маданий меросларимиз сирасига кирадиган қадриятларимиздан бири саналади. Бу қадриятлар илдизи инсоният тарихининг бошланиши билан бевосита боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳам ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.

04
Тарғиботда электрон технологиялардан фойдаланиш

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ адлия бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди. Вилоят касаба уюшмасида бўлиб ўтган тадбирда давлат органлари, жамоат бирлашмалари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

28
Ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари, назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.

27
Ҳуқуқий маърифат фаолияти

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган бўлиб, бу соҳадаги ишларни самарали мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазири раислигида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилган.

26
Норма ижодкорлигининг долзарб жиҳатлари

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2013 йил 22 ноябрдаги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари устидан назоратни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш масалалари ҳақида”ги қарори ҳамда мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси юзасидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлимида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.